Бюро бажарган ишларнинг бир қисми. Портфель тўлдириб борилади.
Тошкент марказидаги Mixed-Use мажмуа: иккита 27 қаватли ва битта 20 қаватли турар-жой минораси.
Navoiy City ҳудудидаги салобатли 25 қаватли "ART TOWERS" премиум миноралари — кўп функцияли стилобат ва замонавий архитектурага эга турар жой мажмуаси.
Навоий шаҳрида 3,5 гектардан ортиқ ҳудудда лойиҳалаштирилган, 15 та 16 қаватли ва 1 та 29 қаватли бинолардан иборат.
«Obod Maskan» 3,2 гектар ҳудудда жойлашган, 20 та 16 қаватли монолит бинодан иборат
Оқ ва тилларанг панеллардан вертикал рельефли фасадга эга, ўзаро симметрик 2 та 14 қаватли бино.
Экологик тоза ҳудудда, ўз мактаби ва боғчаси бўлган 8 та 9 қаватли блок.
«L» шаклидаги ўзига хос геометрияга эга, 4 та блокдан иборат 16 қаватли монолит бино.
Ландшафтга мослаб лойиҳаланган, 16 қаватли 18 та блокдан иборат шаҳар мажмуаси.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган, ўз ичига меҳмонхона, турар-жой ва тижорат майдонларини олган замонавий премиум мажмуа лойиҳаси.
Навоий шаҳрида жойлашган модерн услубидаги 3 қаватли кўп тармоқли даволаш маркази лойиҳаси.
Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган 1.99 га майдонни эгаллаган замонавий саноат-логистика ва офис мажмуаси лойиҳаси
Миробод туманида жойлашган 5 қаватли замонавий кўз клиникаси ва диагностика маркази лойиҳаси.
Боёвут туманида жойлашган 270 ўринга мўлжалланган замонавий 3 қаватли мактабгача таълим муассасаси лойиҳаси.
Замонавий Premium классдаги офис биноси. Мажмуа таркибида шинам офис майдонлари, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш зоналари, шунингдек, том қисмида очиқ терраса кўзда тутилган. Лойиҳа замонавий бизнес муҳити, функционаллик ва қулайликни уйғунлаштиради.
«CREATIVE AVENUE» — Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида лойиҳалаштирилаётган замонавий креатив марказ. Мажмуа турли функционал ҳудудларни ягона меъморий концепция асосида бирлаштириб, пиёдалар учун қулай муҳит, тартибли автотураргоҳ ва замонавий жамоат маконларини шакллантиради.
Оҳангарон туманининг саноат зонасида лойиҳалаштирилган юқори технологияли ишлаб чиқариш мажмуаси. Комплекс микропроцессор модуллари, SIM-карталар ҳамда турли мақсадлардаги тўлов ва идентификация карталарини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида лойиҳалаштирилган трикотаж ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари фабрикаси. Мажмуа ишлаб чиқариш, маъмурий-маиший, омбор ва хизмат кўрсатиш функцияларини ягона ҳудудий ечим асосида бирлаштиради.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида лойиҳалаштирилган замонавий маъмурий-офис биноси. Лойиҳа ихчам ҳажм, функционал режалаштириш ва замонавий меъморий ечимларни уйғунлаштиради.
Шаҳар муҳитига уйғунлашувчи замонавий савдо, хизмат кўрсатиш ва офис биноси. Лойиҳа функционал ички маконлар, ифодали фасад ва қулай ташқи ҳудудни ягона меъморий концепцияда бирлаштиради.
Шаҳар муҳитига уйғунлашувчи замонавий меҳмонхона биноси. Лойиҳада функционал меҳмонхона хоналари, қулай автотураргоҳ ва ободонлаштирилган ташқи ҳудуд ягона меъморий концепция асосида шакллантирилган.
Қорасув ариғи бўйида жойлашган замонавий 9 қаватли турар-жой мажмуаси. Қулай режалаштириш, ободонлаштирилган ҳудуд ва ривожланган инфратузилма замонавий шаҳар ҳаёти учун қулай муҳит яратади.
Неоклассик услубдаги турар жой лойиҳаси нафис меъморий деталлар, ёпиқ ички ҳовли ва пухта ишлаб чиқилган ландшафт ечимларини уйғунлаштиради.
Замонавий классик услубдаги премиум турар-жой лойиҳаси. Нафис неоклассик фасад, кенг ички ҳовли ва пухта ишлаб чиқилган ландшафт ечимлари ягона меъморий концепцияда уйғунлаштирилган.
Чорбоғнинг тоғли ландшафтига уйғунлаштирилган замонавий премиум дала ҳовли. Каскадли меъморчилик, очиқ сув ҳавзалари ва том террасалари табиат бағридаги замонавий дам олиш концепциясини шакллантиради.
Навоий шаҳри марказида жойлашган, пастки тижорат қавати ва 1-қаватида савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган, 9 қаватли замонавий турар жой мажмуаси.
Нукус шаҳрида жойлашган, ёпиқ ички ҳовли инфратузилмасига ҳамда замонавий болалар ва спорт майдончаларига эга 9 қаватли турар жой мажмуаси.
Навоий шаҳрида жойлашган, замонавий меъморчилик, ободонлаштирилган яшил ҳовли, болалар майдончалари ҳамда ривожланган тижорат зонасига эга турар жой мажмуаси.
Навоий шаҳрида жойлашган, мактабгача таълим ташкилоти, аҳоли дам олиш маскани, яшил ҳудудлар ва спорт майдончаларига эга замонавий 16 қаватли турар жой мажмуаси.
Зангиота туманида жойлашган, пастки қаватларида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, ер ости автотураргоҳи ҳамда ободонлаштирилган яшил ҳовлига эга замонавий турар жой мажмуаси.
Яшнобод туманида жойлашган, биринчи қаватида тижорат ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, болалар боғчаси, клиника ва замонавий ҳовлига эга шинам мажмуа.
Навоий шаҳрида барпо этилаётган 16 қаватли, биринчи қавати тижорат мажмуаларидан иборат, замонавий ва шинам турар жой биноси.
Сергели туманида жойлашган, дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш ва замонавий офис хоналарини ўз ичига олган 3 қаватли тижорат биноси.
Юнусобод туманида жойлашган, бассейн, хавфсиз ўйин майдончалари ва замонавий шароитларга эга 2 қаватли мактабгача таълим муассасаси.
Navoiy City ҳудудида қад ростлаётган, биринчи қавати тижорат соҳасига мўлжалланган, замонавий eco-дизайндаги 16 қаватли турар жой уйлари мажмуаси.
Тожикистонда жойлашган, Альп шале услубидаги замонавий турар жой мажмуаси. Очиқ сузиш ҳавзаси, очиқ кинотеатр, баскетбол майдончаси ва мукаммал ландшафт дизайнига эга эксклюзив қароргоҳ.
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, «Олтинтепа» ва «Авайхон» МФЙ ҳудудида «Замонавий кўп хонадонли турар жой мажмуаси, аҳоли учун кўнгилочар дам олиш боғи ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари»ни барпо этиш мастер режаси. (Умумий майдон — 73,5 га)
Учтепа туманида Бўзсув канали бўйида жойлашган, 15 гектар майдонни эгаллаган, ривожланган ижтимоий ва тижорат инфратузилмасига ҳамда 4.6 гектарлик экологик сайилгоҳга эга замонавий турар жой мажмуаси мастер режаси.