Тошкент шаҳри · 2026 · Саноат
Coca-Cola Логистика ва Омбор Мажмуаси
Саноат архитектурасиТўлиқ цикл
- Тури
- Саноат
- Жойлашув
- Тошкент шаҳри, Бектемир тумани
- Йил
- 2026
- Қаватлар сони
- 1-2 қават (Офис мажмуаси ва омборхона)
- Бюро ҳажми
- Тўлиқ цикл лойиҳалаш
Лойиҳа ҳақида
Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган 1.99 га майдонни эгаллаган замонавий саноат-логистика ва офис мажмуаси лойиҳаси
Ушбу лойиҳа Coca-Cola маҳсулотларини сақлаш, тарқатиш ва бошқариш учун мўлжалланган замонавий саноат мажмуасидир. Умумий майдони 1.99 гектар бўлиб, у ўз ичига маъмурий офис биноси, шунингдек, кенг кўламли омборхона ҳудудларини олади. Мажмуа ҳудудида оғир юк автомобиллари (фуралар) ҳамда енгил машиналар учун алоҳида, қулай ҳаракатланиш зонаси ва автотураргоҳлар лойиҳалаштирилган. Бино том қисмида энергия тежамкор қуёш панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган. Ҳудуднинг 25% қисми яшил ҳудуд (ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш) учун ажратилган бўлиб, экологик талабларга тўлиқ жавоб беради.
