Навоий вилояти · 2025 · Турар-жой
Navoiy City замонавий турар жой мажмуаси
- Тури
- Турар-жой
- Жойлашув
- Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Navoiy City ҳудуди
- Йил
- 2025
- Қаватлар сони
- 16 қаватли
- Бюро ҳажми
- Таклиф лойиҳа
Лойиҳа ҳақида
Navoiy City ҳудудида қад ростлаётган, биринчи қавати тижорат соҳасига мўлжалланган, замонавий eco-дизайндаги 16 қаватли турар жой уйлари мажмуаси.
Navoiy City ҳудудидаги 16 қаватли замонавий турар жой блоклари — шаҳар марказида шинам ва сифатли ҳаёт тарзини таъминлаш учун лойиҳалаштирилган. Биноларнинг фасадида яшил элементлар (вертикал кўкаламзорлаштириш) ва кенг панорамали балконлар қўлланилган бўлиб, улар хонадонларга ўзгача кўрк тақдим этади. Биринчи қаватларда барча зарурий маиший хизмат ва савдо шохобчалари жойлашади. Турар жой уйларининг афзалликлари ва инфратузилмаси: • Хонадонлар: Кенг ва қулай тартибли (планировкали), панорамали ойналар ҳамда очиқ балконли хонадонлар. • Тижорат зоналари: Биринчи қаватда савдо дўконлари, кофехоналар ва дорихоналар. • Eco-архитектура: Фасаднинг кўкаламзорлаштирилган элементлари ва замонавий энергиясамарадор материаллар. • Ҳовли ва хавфсизлик: Автомобилсиз хавфсиз ҳовли, болалар ўйин майдончалари ҳамда тезюрар лифтлар.
