Тожикистон Республикаси · 2026 · Якка тартибдаги турар-жой
Challet House
- Тури
- Якка тартибдаги турар-жой
- Жойлашув
- Тожикистон Республикаси
- Йил
- 2026
- Қаватлар сони
- 2 қаватли
- Бюро ҳажми
- Таклиф лойиҳа
- Ҳолат
- Қурилмоқда
Лойиҳа ҳақида
Тожикистонда жойлашган, Альп шале услубидаги замонавий турар жой мажмуаси. Очиқ сузиш ҳавзаси, очиқ кинотеатр, баскетбол майдончаси ва мукаммал ландшафт дизайнига эга эксклюзив қароргоҳ.
Тожикистоннинг сўлим табиат қўйнида лойиҳалаштирилган Challet House — бу тоғ ва табиат фалсафаси ҳамда Альп тоғлари меъморчилигининг ўзгача аксидир. Альп тоғлари шале услубига хос табиий ёғоч, тош ҳамда мўл панорамали ойна фасадларидан фойдаланиб барпо этилган бу резиденцияда интерьер ва экстерьер ўртасида қатъий чегара йўқ: архитектура ва табиат бир-бирига қовушиб, очиқ маконни (Open Space) ҳосил қилади. Мажмуанинг афзалликлари ва инфратузилмаси: • Chalet архитектураси: Табиий тош ва ёғоч фактураси, панорамали ойна ҳамда иссиқ фасад ёритгичлари. • Аквазона ва очиқ кинотеатр: Кенг очиқ сузиш ҳавзаси, шаршара-фонтан, шезлонглар, ёзги беседка ҳамда ҳавза бўйидаги очиқ кинотеатр. • Спорт ва болалар зонаси: Универсал баскетбол майдончаси ва болалар учун хавфсиз ўйин зонаси. • Ландшафт ва ўчоғли зона: Кўкаламзорлаштирилган майсазорлар, фавворалар, гулхан атрофидаги шинам ўтирғичлар ва автотураргоҳ.
