Тошкент шаҳри · 2026 · Тижорат
«CREATIVE AVENUE» креатив маркази
- Тури
- Тижорат
- Жойлашув
- Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, «Диёр» МФЙ, Лутфий кўчаси, 47-уй
- Йил
- 2026
- Қаватлар сони
- 4 қават
- Бюро ҳажми
- Тўлиқ цикл лойиҳалаш
Лойиҳа ҳақида
«CREATIVE AVENUE» — Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида лойиҳалаштирилаётган замонавий креатив марказ. Мажмуа турли функционал ҳудудларни ягона меъморий концепция асосида бирлаштириб, пиёдалар учун қулай муҳит, тартибли автотураргоҳ ва замонавий жамоат маконларини шакллантиради.
«CREATIVE AVENUE» креатив маркази Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, «Диёр» МФЙ, Лутфий кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган. Лойиҳа 28 680,0 м² майдонни эгаллаган ҳудудда шакллантирилган бўлиб, қурилиш майдони 10 006,5 м² ни ташкил этади. Архитектура концепциясида замонавий ҳажмий-фазовий ечимлар, пиёдалар ҳаракати учун қулай очиқ ҳудудлар ва ободонлаштирилган жамоат маконлари уйғунлаштирилган. Ҳудудда 150 та автомобильга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам кўзда тутилган. Лойиҳа функционаллик, замонавий меъморий қиёфа ва шаҳар муҳитига уйғун интеграцияни бирлаштирган креатив марказ сифатида ишлаб чиқилган.
