City Art ProjectCITY
ART
PROJECT
Барча лойиҳалар

Тошкент шаҳри · 2025 · Тижорат

Меҳмонхона

Тижорат архитектурасиТўлиқ цикл
Тури
Тижорат
Жойлашув
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани
Йил
2025
Қаватлар сони
5 қават
Бюро ҳажми
Тўлиқ цикл лойиҳалаш
Меҳмонхона02 / 05

Лойиҳа ҳақида

Шаҳар муҳитига уйғунлашувчи замонавий меҳмонхона биноси. Лойиҳада функционал меҳмонхона хоналари, қулай автотураргоҳ ва ободонлаштирилган ташқи ҳудуд ягона меъморий концепция асосида шакллантирилган.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхона лойиҳаси замонавий шаҳар меъморчилиги ва қулай меҳмонхона муҳитини уйғунлаштиради. Беш қаватли бино ихчам ҳажмий-режалаштириш ечими асосида шакллантирилиб, том қисмида фойдаланиладиган очиқ терраса кўзда тутилган. Бинонинг меъморий қиёфасида катта ойнаванд юзалар ва декоратив панеллар уйғунлиги асосий ўрин эгаллайди. Шаффоф фасад элементлари бинога енгил ва замонавий кўриниш бериб, ички маконларни табиий ёруғлик билан таъминлашга хизмат қилади. Бош режа ечимида меҳмонхона биноси билан бир қаторда автотураргоҳ, пиёдалар йўлаклари ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ташкил этилган. Бу ечимлар меҳмонлар учун қулай, тартибли ва эстетик ташқи муҳитни шакллантиради.

Визуализациялар

03 / 05
Меҳмонхона03 / 05
Меҳмонхона04 / 05
Меҳмонхона05 / 05

Лойиҳадаги хизматлар

Кейинги лойиҳа«Shohsaroy Towers» турар-жой мажмуасиТурар-жой · Тошкент · 2025Лойиҳани муҳокама қилиш  ↗Участкангиз ёки ғоянгизни муҳокама қиламиз ва концепциядан ишчи ҳужжатларгача оптимал ечим таклиф этамиз.