Навоий вилояти · 2026 · Турар-жой
Navoiy City премиум замонавий миноралари "ART TOWERS"
- Тури
- Турар-жой
- Жойлашув
- Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Navoiy City ҳудуди
- Йил
- 2026
- Қаватлар сони
- 25 қаватли
- Бюро ҳажми
- Таклиф лойиҳа
Лойиҳа ҳақида
Navoiy City ҳудудидаги салобатли 25 қаватли "ART TOWERS" премиум миноралари — кўп функцияли стилобат ва замонавий архитектурага эга турар жой мажмуаси.
"Navoiy City" мажмуасининг архитектуравий кўркига айланган 25 қаватли "ART TOWERS" замонавий миноралари — юқори даражадаги шаҳар ҳаёти учун лойиҳалаштирилган бизнес ва премиум синфидаги турар жой мажмуасидир. Минораларни пастки қаватлардаги умумий кўп функцияли стилобат (тижорат платформаси) бирлаштириб туради, унинг том қисмида турғунлар учун шинам яшил терраса ҳамда дам олиш зонаси ташкил этилади. Юқори қаватлардаги панорамали хонадонлардан шаҳар ва атроф-муҳитга ажойиб манзара очилади. ART TOWERS минораларининг афзалликлари ва инфратузилмаси: • Стилобат ва тижорат галереяси: Пастки қаватларда бренд дўконлар, премиум ресторанлар, фитнес маркази ва хизмат кўрсатиш шохобчалари. • Эксклюзив терраса: Стилобат томида турғунлар учун яшил зона, очиқ дам олиш маскани ва болалар майдончаси. • Панорамали хонадонлар: Кенг майдонли, панорамали ойнавандликка эга шинам ва салобатли хонадонлар. • Замонавий муҳандислик: Тезюрар ва шовқинсиз лифтлар, underground parking ҳамда 24/7 хавфсизлик тизими.
