City Art ProjectCITY
ART
PROJECT

Лойиҳалар · Мастер-планлар

МАСТЕР РЕЖАСИ: ЭКОТУРИЗМ ВА РИВОЖЛАНИШ

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, «Олтинтепа» ва «Авайхон» МФЙ ҳудудида «Замонавий кўп хонадонли турар жой мажмуаси, аҳоли учун кўнгилочар дам олиш боғи ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари»ни барпо этиш мастер режаси. (Умумий майдон — 73,5 га)

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани2026Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, «Олтинтепа» ва «Авайхон» МФЙ ҳудудида жойлашган замонавий кўп хонадонли янги турар-жой мажмуаси. Тижорат майдонлари ва автотураргоҳга эга. Ҳаёт учун идеал жой.
Тавсиф
Визуализациялар 01Визуализациялар
Визуализациялар 02Визуализациялар
Визуализациялар 03Визуализациялар

Концепция

Мастер-режамиз минтақани туризм, савдо ва ҳаёт сифати учун динамик марказга айлантиришга қаратилган яхлит ёндашувни таклиф этади. Режа учта асосий йўналишга асосланади: туризм ва маданий мерос, яшил инфратузилма ва шаҳар муҳитини ривожлантириш. Биринчидан, биз Устюрт платосининг туризм ва маданий мерос салоҳиятига эътибор қаратамиз. Қўнғирот туманида жойлашган плато ўзининг ноёб ландшафтлари, бой тарихи ва хилма-хил табиий муҳити билан Ўзбекистон ва хориждан келадиган сайёҳларни жалб этиш учун катта имкониятларга эга. Лойиҳанинг асосий йўналишлари: Маданий туризм: Минтақанинг бой тарихий ва маданий меросини намойиш этиш, қадимий карвон йўллари ҳамда археологик ёдгорликларни туристик йўналишларга интеграция қилиш. Экстремал туризм: Устюрт платосининг ноёб табиий ландшафтларидан фойдаланиб, жип саёҳатлари, сафари, пиёда юриш, марафон, параплан ва альпинизм каби фаол дам олиш йўналишларини ривожлантириш. Бу янги сайёҳлар оқимини жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва Қўнғиротни фаол дам олиш марказига айлантиришга хизмат қилади. Экотуризм: Табиатни ўрганиш ва ҳудуднинг табиий бойликларини кашф этиш учун пиёда ва автомобиль йўналишларини ташкил этиш. Шунингдек, ёввойи табиатни кузатиш ва фото-турларни ривожлантириш. Ушбу концепцияни қўллаб-қувватлаш мақсадида туристик инфратузилмани ривожлантириш кўзда тутилади. Бунга янги меҳмонхоналар, лагерлар ва туристик марказлар ташкил этиш, шунингдек, транспорт йўналишлари ва логистика тизимини яхшилаш киради.

Олдинги лойиҳаМАСТЕР РЕЖАСИ: ЭКОТУРИЗМ ВА РИВОЖЛАНИШКейинги лойиҳаМАСТЕР РЕЖАСИ: ЭКОТУРИЗМ ВА РИВОЖЛАНИШ
Лойиҳани муҳокама қилиш  ↗Вазифангизни айтиб беринг — ёндашув, муддат ва лойиҳалаш нархини таклиф қиламиз.