Тошкент шаҳри · 2025 · Тижорат
Офис биноси
- Тури
- Тижорат
- Жойлашув
- Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани
- Йил
- 2025
- Қаватлар сони
- Кам қаватли офис биноси
- Бюро ҳажми
- Тўлиқ цикл лойиҳалаш
Лойиҳа ҳақида
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида лойиҳалаштирилган замонавий маъмурий-офис биноси. Лойиҳа ихчам ҳажм, функционал режалаштириш ва замонавий меъморий ечимларни уйғунлаштиради.
Офтоб кўчасида лойиҳалаштирилган маъмурий-офис биноси замонавий бизнес муҳити учун мўлжалланган ихчам ва функционал архитектура ечимидир. Лойиҳанинг ҳажмий-режалаштириш ечимида мавжуд шаҳар муҳитига мослашиш, ички макондан самарали фойдаланиш ва бинонинг замонавий меъморий қиёфасини шакллантиришга эътибор қаратилган. Фасадларда сувоқ, бўёқ, суюқ травертин ва декоратив италогранитнинг уйғунлиги қўлланилиб, бинога яхлит ва замонавий кўриниш берилган. Катта витраж юзалар бинонинг табиий ёритилишини кучайтириб, ички ва ташқи макон ўртасида визуал боғлиқлик яратади. Ички маконларда эса амалий ва узоқ муддат фойдаланишга мос пардозлаш ечимлари кўзда тутилган. Умумий фойдали майдони 593 м² бўлган бино функционаллик, қулайлик ва замонавий меъморий ифодани бирлаштиради.
