City Art ProjectCITY
ART
PROJECT
Барча лойиҳалар

Тошкент шаҳри · 2025 · Тижорат

Савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва офис биноси

Тижорат архитектурасиТўлиқ цикл
Тури
Тижорат
Жойлашув
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани
Йил
2025
Қаватлар сони
3 қаватли
Бюро ҳажми
Тўлиқ цикл лойиҳалаш
Савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва офис биноси02 / 04

Лойиҳа ҳақида

Шаҳар муҳитига уйғунлашувчи замонавий савдо, хизмат кўрсатиш ва офис биноси. Лойиҳа функционал ички маконлар, ифодали фасад ва қулай ташқи ҳудудни ягона меъморий концепцияда бирлаштиради.

Лойиҳа Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган замонавий савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва офис биносини ўз ичига олади. Бино таркибида турли функцияларга мос офис майдонлари, сервер хонаси, техник ва ёрдамчи хоналар ҳамда санитария зоналари кўзда тутилган. Ҳажмий-режалаштириш ечими бинодан самарали фойдаланиш ва турли функцияларни қулай ташкил этишга йўналтирилган. Бош режа таркибида автотураргоҳ, ёрдамчи ва техник объектлар, шунингдек, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар шакллантирилган. Умумий майдоннинг 25,23 фоизи яшил ҳудудга ажратилган. Бинонинг меъморий қиёфасида катта ойнаванд юзалар, металл ва композит панеллар уйғунлиги асосий ўрин эгаллайди. Фасаднинг замонавий геометрияси ва тунги ёритиш тизими бинога шаҳарнинг фаол муҳитига мос, ўзига хос визуал қиёфа беради.

Визуализациялар

03 / 04
Савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва офис биноси03 / 04
Савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва офис биноси04 / 04

Лойиҳадаги хизматлар

Кейинги лойиҳаМеҳмонхонаТижорат · Тошкент шаҳри · 2025Лойиҳани муҳокама қилиш  ↗Участкангиз ёки ғоянгизни муҳокама қиламиз ва концепциядан ишчи ҳужжатларгача оптимал ечим таклиф этамиз.