Тошкент вилояти · 2026 · Саноат
Микропроцессор модуллари ва пластик карталар ишлаб чиқариш мажмуаси
- Тури
- Саноат
- Жойлашув
- Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани
- Йил
- 2026
- Қаватлар сони
- 4 қават
- Бюро ҳажми
- Тўлиқ цикл лойиҳалаш
Лойиҳа ҳақида
Оҳангарон туманининг саноат зонасида лойиҳалаштирилган юқори технологияли ишлаб чиқариш мажмуаси. Комплекс микропроцессор модуллари, SIM-карталар ҳамда турли мақсадлардаги тўлов ва идентификация карталарини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Лойиҳа Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, «Тут» МФЙ саноат зонасида жойлашган юқори технологияли ишлаб чиқариш мажмуасини ривожлантиришга қаратилган. Мажмуа таркибида микропроцессор модуллари, идентификация карталари ва алоқа модулларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус бинолар ҳамда маъмурий бино шакллантирилган. Функционал тузилма ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш ва турли технологик йўналишларни ягона ҳудудий тизимга бирлаштириш тамойилига асосланган. Бош режа ишлаб чиқариш бинолари, маъмурий ҳудудлар ва транспорт инфратузилмасини ўзаро қулай боғлашга қаратилган. Ҳудудда кенг ички йўллар, автотураргоҳлар ҳамда кўкаламзорлаштирилган очиқ майдонлар кўзда тутилган. Умумий ҳудуд майдони 4 гектарни ташкил этиб, лойиҳа замонавий ишлаб чиқариш муҳити, функционаллик ва тартибли ҳудудий ташкил этишни уйғунлаштиради.
